Филология факультети
 

 

Факультет тарихи
Структура
Деканат
Кафедралар
Узбек тилшунослиги кафедраси
Узбек адабиёти кафедраси
Козок тили ва адабиёти кафедраси

Мувафаккиятлар
Укув жарояни
Жамаот     ташкиолтлари
Алока манзиллари
Фотоальбом

 




 

  


КОЗОК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ

 


Кафедра мудири

ф.ф.н. катта укитувчи Кудьярова Шолпан

Тел.: (+998-61) 222-65-43

e-mail: assistant-rector@rambler.ru





КАФЕДРА ТАРИХИ ВА БУГУНГИ ХАЁТИ

Козок тили ва адбиёти бўлими 1954-55 ўкув йилинда очилди. 1957-58 ўкув йилидан бошлаб коракалпок тили ва адбиёти бўлимида козок тили ва адабиёти мутахассислигига талабалар кабул килинди.

1961 йилда козок тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича илк калдиргочлар битирдилар. Улар орасида республикамизга таникли юрт фидойилари, мохир ўкитувчилар, ёзувчилар, танкидчи, адабиётшунос ва тилшунос олимлар етишиб чикди. Хусусан, ф.ф.д., профессор О.Доспанов, ф.ф.н., профессор К..Жумажанов, ф.ф.н., доцент Б.Бекетов, ёзувчи Т.Орашбаев, шоир Т.Темиркулов, К.Бекжанов, журналист А.Даулетмуратов, танкидчи Т.Транов хамда К.Арапов ва С.Раевлар шулар жумласидандир.

Тарих-филология факультетида козок тили ва адабиёти, тарих мутахасислигида ўкиб юрган талабаларни Калли Айимбетов, Сражаддин Ахмедов, Кошербай Бердимуратов, Айтжан Есемуратов, Алгази Бекбасов, Р.Г.Тимашева, Ж.А.Оринбаев, академик Гайип Непесов, Султамурат Бекмуратов, Камал Молдахмедов, Урингул Кидирбаева, Балкуйган Ержанова, Марям Алиева, Жумирбай Кайрбаевлар ўкитди.

Козок филологияси бўлими Нукус давлат университетининг очилиши билан кайта ташкил этилди. Гурух талабаларини 1976-77 ўкув йилидан бошлаб козок тилидан доцент Жумирбой Кайирбаев, козок адабиётидан Каржаубай Жумажанов ўкита бошлади.

1977-йилнинг март ойидан бошлаб филология фанлари номзоди Улмекен Салиева Алмата шахридан талабаларга самарали дарс бера бошлади. 1997-йилнинг ёз ойида доцент Айман Нажимовнинг тавсияси билан Еркебай Мергенбаев козок тилидан ўкитувчи сифатида фаолиятини бошлади. 1977-йилнинг ноябрида К..Жумажанов, 1978-йили Е.Мергенбаев, К.Аралбаев танлов асосида кафедра ўкитувчилари лавозимига кабул килинди. 1979-йили Б.Бекетов Алмата шахридан козок тили фанидан ўкитувчи сифатида дарс бера бошлади. 1979-йили козок филологияси кафедраси алохида кафедра сифатида фаолият юрита бошлади. Кафедранинг дастлабки мудири лавозимида доцент Ж.Кайирбоев фаолият юритди. Кафедра очилган пайтда кафедра таркибида 5 ў?итувчи ишлади. Улардан Ж.Кайирбоев, доцент, Б.Бекетовлар фан номзоди эдилар. 1980-йиллари кафедрага немис, ўзбек тили мутахассиси, туркий тиллардан номзодлик диссертациясини химоя килган Каразим Амиралиев немис тили кафедрасидан козок филологияси кафедрасига ўтди. Алмата шахрида Е.Мергенбаев ва К..Жумажановлар 1983-1985 йиллари номзодлик диссертацияларини муваффакиятли химоя килишди. 1986-йили 5 фан номзоди талабаларга билим сирларини ўргата бошладилар. Фан номзодлари сони 1993-йилга келиб 6 га етган бўлса, 1994-йили номзодлар сони 7 га етди.

Козок тили ва адабиёти кафедраси 1993-йили декабр ойида икки кафедра: козок тили ва козок адабиёти кафедраларига бўлинди. Козок тили кафедраси мудири лавозимига ф.ф.н., доцент Б.Бекетов, козок адабиёти кафедраси мудири лавозимига ф.ф.н. К..Жумажанов тайинланди..

Ўзбекистон Олий таълим муассасалари орасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педогогика институтида козок адабиёти кафедраси биринчи очилган кафедралардан бўлди.

Кафедра ўкув ва тарбия ишларини юритиш билан бирга илмий-тадкикот ишларини хам фаол йўлга кўйди. Айникса бунинг самарали натижалари эса 1990 йил Нукус давлат педогогика институти кайта очилгандан сўнг янада фаоллаша бошлади. Институт пайтида кафедра ўкитувчиларидан Е.Мергенбаев, К.Амирлаиев, К..Жумажанов, К.Хамидуллаев, А.Карибаева самарали фаолият юритишиб, доцент унвонларини олишга муваффак бўлишди. 1999 йили 31 майда К..Жумажановга кафедра профессори унвони берилди.

1997 йилнинг сентябр ойидан козок тили ва адабиёти кафедралари бирлашди. Кафедра мудири лавозимини профессор Каржаўбай Жумажанов бошкарди. Мустакиллик даврида кафедра профессор-ўкитувчиларининг нуфузли газета ва журналларда илмий-оммабоп маколалари чоп этилди.

 

Б.Бекетов «Каракалпак казакларынын тили» (Алматы:1992), К.Амиралиев «Семантико-грамматические особенности употребления тюркских частиц», (Нукус:1991), А.Карибаева «Физкультура бойынша русша-каракалпакша терминлер созлиги» (Нукус: 1991), «Спортивная лексика каракалпакского языка» (Нукус: 1995), Е.Мергенбаев «Вопросы синтаксиса словосочетаний в тюркских языках» (хаммуаллифликда, Нукус: 1992), «Туркий тиллерде соз озгериў системасы» (Нукус: 1994), «Казак тилини? соз озгерим жуйеси» (Алмата:1995), К.Хамидуллаев «М.Макатаев творчествосындагы каракалпак темасы» (Нукус, «Билим»: 1995), «Казак тилин окыту методикасы» талабалар учун методик кўлланма, (Нукус «Билим»: 1998), К.Жумажанов «Асау-Барак» (Хужайли «Достык уни» нашри: 1993), «Халык шайырлары поэзиясында фольклорлык хам даралык дастур» (Нукус, «Билим»: 1993), «Абай хам каракалпак адебияты», (Алмата, «Санат»: 1995), «Абай энциклопедиясы» (хаммуаллифликда, Алмата, «Атамура»: 1995), «Сейдалi акын» (илмий тадкикот) китоби (Нукус, «Каракалпакстан»: 2002), «Каракалпак аймагындагы казак адебиетi» ўкув кўлланма (Алмата, «Арыс»: 2006).

Булардан ташкари, кафедра ўкитувчилари томонидан методик кўлланмалар ва дастурлар яратилди. Кўплаб маколаларини газета ва журналларда чоп эттириб, радио, телевидениеларда чикишлар килган.

Козок тили ва адабиёти кафедраси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Н.Даукараев номидаги тарих, тил ва адабиёти институти билан ижодий хамкорлик килиш билан бирга, Козогистоннинг Олий таълим муассасалари билан хам алокалар ўрнатди. Козок тили ва адабиёти мутахассислиги талабаларига хар йили козок олимларидан: проф. Ауелбек Кониратбаев, акад. Зейнолла Кабдалов, акад. Абдуали Кайдаров, проф. Ануар Дербисалин, проф. Мархабат Томанов, проф. Турсинбек Какишов, проф.Байиннал Калиев в.б. козок тилшунослиги ва адабиётшунослигининг долзарб масалалари юзасидан маърузалар килишди.

Козок тили ва адабиёти кафедрасида филология фанлари номзодлари К.Амиралиев, К..Жумажанов, Е.Мергенбаев, Б.Бекетов, доцент Ж.Кайирбаев хамда ассистент ўкитувчлилардан К.Аралбаев, Р.Аяпбергенов, К. Хамидуллаев, А.Коблановалар талабаларга таълим сирларини ўргатганлар. Мустакиллик йилларида илмий тадкикот билан шуулланувчи ёш ўкитувчилар кенг имкониялар яратилиб, 1990-2000 йиллар оралигида К.Аралбаев, К. Хамидуллаев, Р.Аяпбергенов, Ж..?обланов ва А.Коблановалар фан номзоди илмий даражасини олиш учун Алмата шахрида номзодлик диссертациясини муваффакиятли химоя килдилар.

 

Козок тили ва адабиёти мутахассислиги талабалари кўп йиллардан бери Республика Фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келишмокда. Хусусан, 2008 йили Тулешова Айнура Олий таълим муассасалари орасида козок тили ва адабиёти фанидан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 2009 йили А.Алимбетова учинчи ўринни олишга муваффак бўлди.

 

Хозирги кунда кафедрамиз профессор-ўкитувчилари томонидан бир канча монография ва укув-методик кўлланмалар, илмий маколалар чоп этилди. Жумладан, ф.ф.н. Ш.Кудьярованинг «Каракалпак хам казак тиллериндеги созлердин лексика-семантикалык озгешеликлери» (монография, Нукус: 2008), «Хазiргi казак тiлiн окытуда жана технологиянын тиiмдiлiгi» (Методик кўлланма, Нукус: 2009), ф.ф.н. доцент К.Аралбаевнинг «Казак адебиетi» (7-синф дарслиги) (Тошкент: 2005,2009 йй), Т.Абдиреймованинг «Казак тiлiн проблемалы окытудын тиiмдi жолдары» (Ўкув методик кўлланма, Нукус:2009), О.Доспанов, И.Куттимуратованинг «Диалектологиядан амелий жумыслар» (Методик кўлланма, Нукус: 2009) илмий ишларини хам алохида таъкидлаб ўтишимиз мумкин.

Кафедрада хозирги кунда ф.ф.н. доцент К.Аралбаев, ф.ф.н. доцент Ш.Кудьярова, катта ўкитувчи Г.Мамбеткаримов, ассистент И.Куттымуратова, Т.Абдиреймова, Т.Торткулбаевалар фаолият юритиб, келажагимиз бўлган ёшларга таълим-тарбия сирларини ўргатиб келишмокда.

 
Designed by Ruslan Dospanov, a systen programmer for Nukus State Teachers' Training Institute, 2010.
Узб