Факультет тарихи
Структура
Деканат
Кафедралар
Узбек тилшунослиги кафедраси
Узбек адабиёти кафедраси
Козок тили ва адабиёти кафедраси
Мувафаккиятлар
Укув жарояни
Жамаот ташкиолтлари
Алока манзиллари
Фотоальбом
|
ФАКУЛЬТЕТ ЮТУКЛАРИ
Факультет талаба ёшлари спорт мусобокаларида фаол катнашиб келмокдалар. Хусусан, институт микёсида эркаклар ва кизлар орасида ўтказилган волейбол мусобокасида 3-ўринни, баскетбол бўйича эркаклар мусобокасида 2-ўринни, кўл тўпи бўйича 3-ўринни эгаллашди. 2-курс талабаси Еримбетова Гўзал институт волейбол командаси таркибида катнашиб, Республика чемпиони бўлди. Шу йили бўлиб ўтган талаба ёшлар спорт мусобакаларида 2-курс талабаси Курбанбаева Нигора шахмат мусобакаларида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Универсиада-2007 мусобакаларида катнашиш хукукини кўлга киритди. Ўзбек тили ва адабиёти бўлими талабалари бир неча йиллардан буён Республика фан олимпиадаларида фаол катнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келмокда.
Факультет талабалари Республика микиёсида ўтказилган танловларда хам мунтазам иштирок этиб келмокда. Улардан 1995-йили Кўкон шахрида ўтказилган Республика талабалар олимпиядасида ўзбек тили ва адабиёти фанидан биринчи ўринни эгаллади. 2005-2006 ўкув йилида Романова Шахло Зулфия номидаги давлат мукофоти бўйича ўтказилган кўрик танловнинг II боскичида адабиёт йўналишида голибликни кўлга киритиб, Тошкент шахрига йўлланма олди. Шунингдек, у 2007 йил 16-20 март оралигида Республика микёсида ўтказилган «Кизлар давраси» кўрик танловида фахрли 3 –ўринни эгаллади.
Бундан ташкари, ўзбек тили ва адабиёти бўлими талабаси Романова Шахло 2006-йилда Жиззах вилояти Зомин туманида «Биз Президент фарзандларимиз» шиори остида ўтказилган анъанавий «Зомин» семинарида катнашиб, мутлок голибликни кўлга киритди. Бекчанова Мунира эса 2006- йилда институт микёсида ўтказилган «Энг иктидорли талаба» танловида
1-ўринни кўлга киритди.
1998 йил ўтказилган «Оила мукаддас» мавзуидаги Республика танловида факультетимизнинг ёш шоираси Г.Бегжанова совринли иккинчи ўринни эгаллади.
2005-2006 ўкув йилида Олий ўкув юртлари талабаларининг «Нихол 2006» театр санъати фестивали ташкилий куъмитаси ва хакамлар хайъатининг «Энг яхши аёл роли» номинацияси бўйича 4 курс талабаси Мадаминова Дилноза диплом билан такдирланди.
Факультетимизда «Камолот» Ёшлар ижтимоий харакатининг бошлангич ташкилоти ташкил килинган булиб, 2005-2006-укув йили якунлари буйича 2006-йил 24-июнда Институт микиёсида факультетлараро энг яхши ва энг намунали бошлангич ташкилот сифатида эътироф этилиб, Институт «Камолот» Ёшлар ижтимоий харакати бошлангич ташкилоти томонидан II- даражали диплом билан такдирланди.
|