![]() |
Филология факультети |
||||||||||||
|
ф.ф.н. катта укитувчи Матякупов Садулла Тел.: (+998-61) 222-65-43 e-mail: assistant-rector@rambler.ru
Ўзбек адабиёти кафедраси 5141100 ўзбек тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши хамда 5А141102 - ўзбек адабиёти магистратура мутахассисларини тайёрлайди. Хозирги вактда кафедрада 1 фан доктори профессор, 4 фан номзоди доцентлар ва 6 ассистент ўкитувчилар (шундан 2 нафари магистрлар) хамда
1 лаборант фаолият юритмокда.
Бундан ташкари, ўзбек тили ва адабиёти бўлими талабаси Романова Шахло 2006 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида «Биз Президент фарзандларимиз» шиори остида ўтказилган анъанавий «Зомин» семинарида катнашиб, мутлок голибликни кўлга киритди. Бекчанова Мунира эса 2006 йилда институт микёсида ўтказилган «Энг иктидорли талаба» танловида 1-ўринни эгаллади. 2008 йилда М.Кутлимуратова «Келажак овози» республика танловининг «Бадиий ижод» йўналиши бўйича Коракалпогистон республикаси микёсида голиб, деб топилди. Бугунги кунгача кафедрамиз профессор-ўкитувчилари томонидан ўнлаб монографиялар ва ўкув-методик кўлланмалар нашрдан чикарилди, юзлаб маколалар эълон килинди, мактаблар учун дастурлар тузилди, дарсликлар яратилди. Хусусан, К.Курамбоевнинг «Кўнгил кўнгилдан сув ичар» (Нукус, 1991) «Кўнгил бермиш сўзимга» (Тошкент, 1992) «Взаимное обогащение и взаимовлияние литератур» (Нукус, 1993), Гафур Гулом ва адабий алокалар (Нукус 2006), «Адабиий таъсирдан ижодий ўзига хосликка» (Нукус 2007), «Таржима ва таржимон масъулияти» (Тошкент 2007), К.Ташановнинг «Адабий мерос ва миллий тафаккур» (Тошкент 2001), Г.Курамбоеванинг «Миртемир ва коракалпок адабий мухити» (Нукус 2003), Ш.Алдашеванинг «Поэтик шакллар хилма-хиллиги ва ижодий индивидуаллик» (Тошкент 2006), С.Матякуповнинг «Хозирги ўзбек хикояларида инсон ва шахс концепцияси» (Тошкент 2007), хамда кафедра профессор-ўкитувчилари ва магистрантлари томонидан чоп этилган «Ўзбек адабиётшунослиги масалалари» илмий тўпламлари шулар жумласидандир. Кафедра профессор-ўкитувчилари Ўзбекистон, Козогистон, Туркманистон ва Коракалпогистон республикаларидаги илмий марказлар, нашриётлар, олий укув юртлари билан хамкорлик килиб келмокда. Кафедра профессор-ўкитувчиларининг бир катор илмий ишлари бошка республикаларда ўзбек, туркман, козок, рус ва коракалпок тилларида нашрдан этилди. Кафедранинг Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси А.Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, Урганч ва Бухоро давлат университетлари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, ККРФА Н.Давкараев номидаги Тил ва адабиёт институти, Ўзбекистон Республикаси Педагогика Фанлар академиясининг Ж.Ўринбоев номидаги Коракалпогистон филиали билан алокалари яхши натижалар бермокда. Ўзаро тажриба алмашиш, илмий-педагог кадрлар тайёрлашдаги хамкорлик, Тошкент шахридан таникли олимларнинг филология факультетида таклиф этилиши анъанага айланди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари: М.Кўшжонов, Б.Назаров; профессорлар: Н.Худайбергенов, А.Гуломов, Й.Бекмуратов, К..Хусанбоева, К.Йўлдошев, С.Матчановларнинг талабаларимиз билан бўлган учрашувлари, ўкиган маърузалари барчада яхши таассурот колдирди. |
||||||||||||
Designed by Ruslan Dospanov, a systen programmer for Nukus State Teachers' Training Institute, 2010. |