![]() |
Филология факультети |
||||||||||
|
п.ф.н. катта укитувчи Юлдашева Шахло Тел.: (+998-61) 222-65-43 e-mail: assistant-rector@rambler.ru
Узбек тили ва адабиёти мутахассислиги дастлаб тарих-география факультети таркибида очилди. Мазкур ихтисослик бўйича мутахассис тайёрловчи ўкитувчилар дастлаб коракалпок тили ва адабиёти кафедрасида фаолият кўрсатганлар. Уларнинг таркибида ўзбек адабиётшунослигининг етук олимлари, филология фанлари доктори, профессорлар: Н.Худайбергенов ва П.Шермухаммедовлар хам бор эди. Ўзбек тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрловчи кундузги бўлим бўлмаганлиги сабабли улар педагогика факультетининг кундузги ва сиртки бўлимларида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берганлар. Ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги Нукус давлат педагогика институтида 1970 йил очилди. Унинг илк битирувчиларидан филология фанлари номзоди А.Мадаминов бугунги кунда Бердак номидаги Коракалпок давлат университети Ўзбек филологияси кафедраси доценти, А.Еримбетова Беруний тумани хотин-кизлар кўмитаси раиси, А.Каримов Элликкалъа туманида олий тоифадаги ўкитувчи, М.Холметова Тахиатош шахрида олий тоифадаги ўкитувчи бўлиб, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўкитувчи» унвонига эга. Умуман, ўзбек тили ва адабиёти ихтисослигини тугатган бир канча талабалар бугунки кунда филология ва педагогика йўналишларида фан номзоди илмий даражаларига эга бўлдилар. Улар бугунги республикамизнинг турли жойларида фан ва таълим-тарбия сохаларида самарали фаолият юритмокдалар. Ўзбек тили ва адабиёти бўлими талабалари бир неча йиллардан буён Республика фан олимпиадаларида фаол катнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келмокда. Улардан 1995 йили Кўкон шахрида ўтказилган Республика талабалар олимпиядасида ўзбек тили ва адабиёти фанидан биринчи ўринни эгаллади. 1998 йил ўтказилган «Оила мукаддас» мавзуидаги Республика танловида факультетимизнинг ёш шоираси Г.Бегжанова совринли иккинчи ўринни эгаллади.
Хозирги вактда кафедрада ўкитиладиган барча фанлар бўйича маъруза матнларининг электрон версиялари яратилган. Кафедра келажакда ўзбек-коракалпок адабий алокаларига, истиклол даври ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятларига багишланган йўналишларда илмий-тадкикот ишларини олиб бориб монография, рисола, ўкув-кўлланмаларини нашр эттиришни, шу билан биргаликда Ўзбекистон ва Коракалпогистон республикаси микёсида ўзбек адабиётининг долзарб муаммоларига багишланган илмий-назарий анжуманлар ўтказишни режалаштирмокда. |
||||||||||
Designed by Ruslan Dospanov, a systen programmer for Nukus State Teachers' Training Institute, 2010. |